Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой бойлари бир кунда 9 миллиард доллар йўқотди

Хитой бойлари бир кунда 9 миллиард доллар йўқотди

Хитой бойлари мамлакат раҳбари Си Цзиньпин учинчи муддатга Коммунистик партия Марказий қўмитаси раислигига сайлангач, бир кунда 9 миллиард доллар маблағини бой берди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Энг катта йўқотиш Tencent ширкати асосчиси Ма Хуатенг (Пони Ма) ҳиссасига тўғри келди: унинг бисоти бир кунда 2,5 миллиард долларга камайди. Мамлакатнинг энг бой одами саналган  Чжун Шаньшань  2,1 миллиард доллар йўқотди. BYD  ширкати етакчиси Ван Чуаньфу эса 900 миллион доллардан айрилди.

Молиявий йўқотишларга сиёсий ўзгариш ортидан хорижлик сармоядорларнинг Хитой ширкатлари қимматбаҳо қоғозларини оммавий равишда сотувга чиқаргани ва юань қадрсизлангани сабаб бўлган.

Сармоядорлар учинчи муддатга сайланган раҳбарият бойлар ва хусусий бизнесга қарши чора-тадбирларни кучайтиради деган хавотирда шундай йўл тутган.

Сўнгги вақтларда Чин ўлкасида коронавирус туфайли жорий этилган мисли кўрилмаган чекловлар оқибатида ҳам мамлакат бойлари улкан йўқотишга учрагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 23 октябрь куни бўлиб ўтган Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 20-чақириқ биринчи мажлисида ХХ  раиси Си Цзиньпин учинчи муддатга бош котиб лавозимига сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг