Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди – ОАВ

Хитой Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди – ОАВ

ХХР ташқи ишлар вазири Хитой Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

«Дунё» ахборот агентлигининг «Синхуа» нашрига таяниб берган маълумотига кўра, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бу ҳақда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга амалга оширган ташрифлари якуни бўйича журналистларга интервьюсида маълум қилган.

Хитойнинг етакчи «Синхуа» давлат ахборот агентлиги, шунингдек, Ван Ининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мавжуд консенсусдан ўзаро сиёсий ишончни чуқурлаштириш ва тараққиёт стратегияларининг боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун устувор йўналиш сифатида фойдаланишга, шунингдек, икки томонлама муносабатлар эришилган ютуқларга таяниши ва янги тараққиёт сари интилиши учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олганини маълум қилган.

«Томонлар «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида ҳамкорликни сифат жиҳатдан юксалтириш, йиллик савдо айланмасини 10 миллиард АҚШ долларига етказиш ва янги мақсадларни белгилашга келишиб олди.

Ван И, шунингдек, Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди», – деб ёзган Агентлик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 28 июль куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг