Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда 1716 нафар шифокор коронавирусни юқтирди

Хитойда 1716 нафар шифокор коронавирусни юқтирди

Фото: «Amp.politeka.net»

Хитойда янги типдаги коронавирусдан 1716 нафар тиббиёт ходими зарарланди. Улардан 6 нафарини касаллик бу ҳаётдан олиб кетди, дея хабар берди ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси директор ўринбосари Цзэн Исинь.

«11 февраль ҳолатига кўра мамлакат бўйлаб 1716 нафар тиббиёт ходими янги типдаги коронавирус чақирган зотилжамни юқтириб олди. Бу жами касалланганларнинг 3,8 фоизини ташкил этади. Бахтга қарши, улардан 6 нафари ҳаётдан кўз юмишди, бу жами ўлганларнинг 0,4 фоизи дегани», — дейди Цзэн Исинь.

«РИА Новости»нинг ёзишича, коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни Хитойда «оқ кийимли фаришталар» ёки «оқ халатли жангчилар» деб аташади. Чунки касалликка қарши курашда энг катта масъулият уларнинг зиммасида.

Энди бутун дунёда хитойлик доктор Ли Вэньляннинг исмини билишади. У декабрда биринчилардан бўлиб зотилжам тарқалганлигини хабар берганди, бироқ ҳукумат унинг сўзларига жиддий эътибор қаратмади. Доктор ҳам коронавирусни юқтириб олиб, 35 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ижтимоий тармоқларда касаллик тарқалаётганини ўртоқлашган Ли ва яна етти нафар шифокор Ухань шаҳар полициясига чақирилган. Улар ижтимоий тартибни издан чиқариши мумкин бўлган «сохта онлайн баёнот» бермаслик учун огоҳлантирилган.

Унинг ўлими юзасидан ХКП Марказий комиссиясининг интизомни текшириш бўйича махсус тергов гуруҳи Ухань шаҳрига юборилганинини аввалроқ хабар бергандик.

Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 63,8 минг кишидан ошиб кетди. Улардан 1380 нафари ҳаётдан кўз юмди. Хитойдан ташқарида 505 киши вирусни юқтирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг