Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кучли зилзилалар Хитойни ларзага келтирди: қурбонлар бор

Кучли зилзилалар Хитойни ларзага келтирди: қурбонлар бор

Фото: «Report.az»

21 май куни бутун Хитой ҳудуди бўйлаб кучли зилзилалар содир бўлди.

Хитой ФВВга кўра, зилзила оқибатида мамлакат жануби-ғарбидаги Юньнань вилоятида икки киши ҳалок бўлган, жароҳат олганлар сони 17 нафарга етган. Жароҳат олганлардан 3 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. Қутқарувчилар вилоятнинг 21 минг нафар аҳолисини бошқа жойга кўчиришган.

21 май куни шу вилоятнинг Янби Дали-Бай уездида 20 га яқин ер ости силкинишлари кузатилиб, энг кучлиси (6,4 балл) маҳаллий вақт билан соат 21:48 да содир бўлган.

Орадан бир неча соат ўтиб, шанбага ўтар кечаси янада кучли ер силкинишлари  мамлакат шимоли-ғарбида қайд этилди. Аҳолиси энг гавжум вилоятлардан бири Цинхайда маҳаллий вақт билан соат 02:04 да магнитудаси 7,4 га тенг зилзила содир бўлди.

Қутқарув-қидирув ишлари кетмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланган сони ошиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг