Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойдаги зилзила қурбонлари сони 65 нафарга етди

Хитойдаги зилзила қурбонлари сони 65 нафарга етди

Фото: Samaa English

Хитой жануби-ғарбида, Сичуан провинциясининг Лудин уездини ларзага келтирган 6,8 балли ер силкиниши қурбонлари сони 65 нафар етди. Бу ҳақда бугун, 6 сентябр куни Синхуа агентлиги хабар берди.

Гардзе-Тибет мухтор округида — 37, Яан шаҳрининг Шимиан уездида — 28 киши зилзила қурбони бўлди. 6 сентябр тонгидаги маълумотга кўра, 12 киши бедарак йўқолган, Гардзеда 170 киши жароҳат олган, шундан 56 нафари оғир аҳволда. Шимианда жами 78 кишига шикаст етган.

Зилзила ўчоғи 16 км чуқурликда жойлашган.

Хитой сейсмология маркази маълумот беришича, Лудиндаги зилзила 5 сентябр куни Пекин вақти соат 12:52да юз берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг