Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойликлар Ойга доир бир маълумотни янгилашди

Хитойликлар Ойга доир бир маълумотни янгилашди

Фото: Daily Express

Ойда вулқонлар отилиши, олдинги ҳисоб-китоблардан фарқли равишда, миллиард йил кечроқ тугаган. Ерга Хитой қурилмаси келтирган Ой тупроғи намуналарини ўрганган геологлар шундай хулосага келишди. Тадқиқот бўйича мақола Science Advances журналида эълон қилинди.

2020 йилнинг охирида Хитой, собиқ Иттифоқ ва АҚШдан сўнг, Ой тупроғини Ерга келтирган учинчи мамлакат бўлди.

Совет («Луна») ва Америка («Аполлон») кемалари келтирган Ой намуналарининг ёши 3 млрд йилдан ошиши аниқланган, шу сабабли узоқ йиллардан бери Ой вулқонлар нуқтаи назаридан камида 3 млрд йиллик «ўлик тана», деб ҳисоблаб келинган.

Бироқ хитойликлар келтирган намуналар Ойда вулқонлар анча кеч — камида 2 млрд йил аввал сўнганини исботлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг