Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди

Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлари Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4), Таиланд (10:2) ва Бирлашган Араб Амирликлари (8:1) жамоаларини мағлуб этишди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жасурбек Рустамхонов турнир тўпурари бўлди. У бешта ўйинда 26 (14 гол ва 12 голли узатма) очко тўплаган.

Қайд этиш жоизки, мазкур чемпионат ўзбек хоккейи тарихида терма жамоанинг Халқаро хоккей федерацияси (ИИҲФ) шафелигида ўтказилган расмий турнирдаги илк чиқиши бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг