Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пора эвазига Миллий гвардияга киргизмоқчи бўлган инспектор ушланди

Пора эвазига Миллий гвардияга киргизмоқчи бўлган инспектор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Миллий гвардия ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Ю.» АЖ инспектори М.П. фуқаро О.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Миллий гвардияга тизимига ишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Х. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни «И.И.» МЧЖга ишга киритиб қўйиш эвазига 9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг