Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда келин қайнонасини уриб қийнаган видео тарқалди

Хоразмда келин қайнонасини уриб қийнаган видео тарқалди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда видео тарқалиб, унда бир аёл бошқа бир аёлни бош қисмига қўли билан ургани, жабрланувчи аёл эса бу вазиятда қаршилик кўрсатмаганлиги акс этган.

Мазкур видеолавҳа юзасидан Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилган. 

Видеолавҳада акс этган нохуш ҳолат Урганч тумани «Шерматлар» маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, ушбу хонадонда яшовчи, М.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли қайнонаси Ё.Ш. билан низолашиб келган ва  қайнонасини бетоб бўлиб ётганлигидан фойдаланиб қўли билан бош қисмига урган, ушбу ҳолатни жабрланувчининг турмуш ўртоғи қўл телефони орқали видеотасвирга олиб, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Урганч тумани ИИБ га тақдим этган.

Ўз навбатида Урганч тумани ИИБ томонидан 4 ноябрь куни фуқаро Ё.Ш. га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган, М.Ж.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаро Ё.Ш. га нисбатан келгусида келини томонидан зўрлик ва тазйиқ ўтказилишининг олдини олиш мақсадида «Ҳимоя ордери» расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг