Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий капиталга эга 141 та компания IT-парк резидентига айланди

Хорижий капиталга эга 141 та компания IT-парк резидентига айланди

2022 йилнинг 9 ойи давомида 473 та компания IT-парк резидентига айланди, улардан 141 таси хорижий капиталга эга компаниялардир.

Умуман олганда IT-парк резидент компаниялари сони бугунги кунга қадар 996 тага етиб, йил бошидан буён 190 фоиз ўсиш кўрсаткичига эга бўлди! Шу билан бирга, 736 та компания Тошкентда, 260 таси эса вилоятларда жойлашди.

996 та резидент компаниялардан:

  • 333 таси – янги очилган компаниялар;
  • 142 таси – хорижий капиталга эга компаниялар;
  • 186 таси – таълим компаниялари;
  • 291 таси – экспортёр-компаниялар, улардан: 150 таси – дастурчи-компаниялар ва 141 таси – BPO компаниялари.

Қайд этилишича, тақдим этилаётган имтиёзлар туфайли IT-парк резидентлари томонидан қўшимча иш ўринлари яратилиб, мамлакатимизда IT-мутахассислар сони кўпаймоқда.

Шундай қилиб, резидент компанияларда 14590 киши фаолият юритади. Эътиборлиси, уларда ўтган йилнинг шу давридаги ходимлар сони 8640 нафарни ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг