Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева ялпи мажлисга ёшларни таклиф қилди

Танзила Норбоева ялпи мажлисга ёшларни таклиф қилди

Фото: «Xabar.uz»

Олдин хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, айни пайтда сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунининг янги таҳририни кўриб чиқишди.

Қонунда фуқаролик соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, тўғридан тўғри амал қиладиган қонунчилик базасини яратиш, шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ва бекор қилиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Қонун билан мустаҳкамланаётган янги нормаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, туғилган жойи ёки ота-онасининг фуқаролиги бўйича болаларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини белгилаш тартиби мустаҳкамланган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, ялпи мажлисда ёшлар ҳам иштирок этмоқда. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ёшларни парламент фаолиятига кенгроқ жалб этиш ишлари бошлаб юборилгани ва яқин кунларда «Ёшлар парламенти» фаолияти йўлга қўйилишини қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг