Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Президентнинг қарори билан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлap ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартиби такомиллаштирилади.

Ҳужжат билан:

  • давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини, техник топшириқларни ҳамда шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини (шартномалар ва импорт контрактлари қиймати оширилганда) комплекс экспертизадан ўтказиш учун тўловлар харид предмети нархининг ҚҚС инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади;
  • лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммасининг 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг доллардан кам бўлмаган ва 50 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади;
  • лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади;
  • экспертиза 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади;

Қуйидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун ҳақ ундирилмайди:

  • лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ;
  • Ўзбекистон бюджет тизими бюджетлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг