Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига «Tелерадио узатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси жойлаштирилди.

Ушбу қонун телерадио узатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра, юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий компаниялар ва чет эл фуқаролари телерадиоузатиш ташкилотларини тузишга ҳақлидир. Бунда уларнинг умумий улуши 30 фоиздан ошмаслиги керак.

Қайд этилишича, телерадио узатиш соҳасидаги лицензиялашни Телерадио узатиш Кенгаши амалга оширади. Кенгаш томонидан лицензия 10 йил муддатгача берилиши мумкин.

Қонун 38 моддани ўз ичига олган бўлиб, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тайёрланган.

Муҳокама 2019 йилнинг 18 октябрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг