Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Очилбой Раматов зиммасига янги вазифа юклатилади

Очилбой Раматов зиммасига янги вазифа юклатилади

Фото: «Repost.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини ошириш масъулиятини Очилбай Раматов ва вилоят ҳокимлари ўз зиммасига олиши шарт ва зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

«Уйнинг бўлажак эгаси ер ажратишдан бошлаб, топширилишига бўлган барча жараёнларда иштирок этишини таъминлайдиган тизим яратиш зарур.

Уйни эгаси ҳар куни келиб қурилиш ишларини кўрсин, қурувчига хатоларини кўрсатсин, сифатни ўзи ҳам назорат қилсин!

Ҳар бир лойиҳа ипотека веб-порталига жойлаштирилиши ва барча учун очиқ эълон қилиниши, аҳоли фикрини билдириши учун имконият бўлиши керак.

Икки ой муддатда бўлажак уй эгаларига лойиҳа планировкаси, ишлатиладиган қурилиш материаллари, нарх-навони шаклланиши каби масалаларни тушунтириб берадиган тизим яратиши зарур», — деди Президент.

Янги тартиб асосида қуриладиган уйлар бўйича техник назоратни амалга ошириш ҳудудлардаги Ягона буюртмачи хизматига юклатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг