Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йилнинг илк ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлади?

Янги йилнинг илк ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлади?

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, шунингдек айрим тоғли ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фронт ўтишида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқ бўлади.

Эртага антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади, Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 17-22 м/с гача кучайган шамол баъзи жойларда ҳали ҳам эсади, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

4 январда антициклон чекина бошлайди. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

5 январда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқгача, мамлакатимизнинг жанубида 15 даража илиқгача кўтарилади, кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Ҳафтанинг охирига келиб, мамлакатимизга Туркманистон ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 6 январда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 даража илиқгача кўтарилади, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу кунларда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

2-4 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг