Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония парламентида НУЖ бўйича комиссия пайдо бўлди

Япония парламентида НУЖ бўйича комиссия пайдо бўлди

Иллюстратив фото

Япония парламентида номаълум учар жисмлар (НУЖ) бўйича комиссия пайдо бўлди. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги хабар берди.

Мамлакат парламенти қошидаги икки партияли гуруҳ НУЖ ва номаълум ҳаво ҳодисалари (НҲҲ) масалалари бўйича партиялараро комиссия таъсис этилишини ҳамда шу мавзуда ахборот йиғувчи агентликка асос солинишини тасдиқлади.

Ҳукумат назарида, НҲҲ бошқа мамлакатларнинг «махфий қуроли» бўлиши ва Япония хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

Номаълум ҳаво ҳодисаларини ўрганувчи махсус орган 6 июндан расман иш бошлайди. Комиссияга раис этиб собиқ мудофаа вазири Ясукадзу Ҳамада, спикерликка собиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири, Япония собиқ бош вазирининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг