Япония соҳилларида кучли зилзила содир бўлди
Тинч океани акваторияси, Япониянинг Хонсю ороли яқинида бугун, 24 декабрь куни 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Зилзила эпимаркази Тиба префектурасининг Татеяма шаҳридан 189 км масофада жойлашган. Ер силкиниши интенсивлиги «жуда кучли» дея баҳоланмоқда.
Талофатлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter