Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония Токио Олимпиадасини хорижлик томошабинларсиз ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда

Япония Токио Олимпиадасини хорижлик томошабинларсиз ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда

Фото: «Pobedarf.ru»

Япония ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ қўрқув туфайли чет элликларнинг Токио Олимпиадасида қатнашишини тақиқламоқчи.

Reuters агентлигининг «Майнити» газетасига асосланиб хабар беришича, унинг мухбирлари расмийлар Япониядан томошабинларни қабул қилиш масаласини ва мухлислар учун мумкин бўлган чекловларни ўрганиб чиқишини таъкидламоқда. Қарор Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) билан март ойида бўлиб ўтадиган музокаралардан сўнг қабул қилинади.

Японлар бу йил ёзда Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказишни истамайдилар. Респондентларнинг 58 фоизи спорт тадбирларига қарши. «Иомиури» газетаси маълумотлари шундан далолат беради.

Aввалроқ, Ўйинлар ташкилий қўмитаси раҳбари Сэйко Хасимото журналистларга маъмурлар ҳали мусобақани томошабинларсиз ўтказишни ўйламаётгани ҳақида айтган эди. Токиодаги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг