Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония ва АҚШ йирик ҳарбий машғулот бошлади

Япония ва АҚШ йирик ҳарбий машғулот бошлади

Бугун 10 ноябрь куни Япония ва АҚШ ҳарбийлари Шарқий Хитой денгизидаги Япония архипелагининг оролларини ҳимоя қилиш бўйича йирик қўшма «Keen Sword» ҳарбий машғулотларини бошлади. Бу ҳақда Япония мудофаа вазирлигига таяниб, Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

Машғулотлардан кўзланган мақсад Иттифоқ қуролли кучларининг «тўхтатиб туриш ва жавоб бериш қобилиятини» мустаҳкамлашдан иборат. Унда Япония ва АҚШдан мос равишда 20 ва 10 га яқин ҳарбий кемалар ҳамда 250 ва 120 га яқин самолёт қатнашади.

Шунингдек, ушбу ҳарбий машғулотда Австралия, Канада ва Буюк Британиядан тўртта ҳарбий кема ва иккита самолёт ҳам қатнашади.

Ҳарбий машғулотлар 19 ноябрь кунига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг