Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда янги император тахтга ўтирди

Японияда янги император тахтга ўтирди

Японияда янги император Нарухито расман тахтга ўтирди, деб хабар берди «REGNUM». Расмий маросим бугун, 22 октябрь куни Токиода бўлиб ўтди.

«Мен конституция ҳамда императорлик уйи ҳақидаги қонунга мувофиқ тахтга чиқдим», — «Japan Times» Нарухитодан иқтибос келтирмоқда.

Тантанали маросимда 180 дан зиёд мамлакат вакиллари, жами икки минг нафар меҳмон қатнашди. Маросимни ўтказишга Япония ҳукумати қарийб 16 млрд. йена ($147 млн.дан ортиқ) сарфлаган.

Яқинда мамлакат «Хагибис» тўфонидан қаттиқ талафот кўрганди, мамлакат инфратузилмасини тиклаш ишлари кетмоқда, шу боис ҳам императорнинг тахтга ўтириши муносабати билан ўтказиладиган тантанали парад 10 ноябрь санасига қолдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг