Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яқин икки кунда об-ҳаво бўйича «сюрприз»лар кутилади

Яқин икки кунда об-ҳаво бўйича «сюрприз»лар кутилади

Фото: Xabar.uz

28-29 июль кунларидан бошлаб республикага аста-секин салқин ҳаво қайтади.

Урал ҳудудларидаги нам ҳаво оқими бу сафар «сўниб бораётган» иссиқ ҳаво оқимини республика ҳудудларидан бутунлай «ҳайдаб юбориш» қувватига эга бўлади, дея ёзади метеоролог Эркин Абдулаҳатов.

Мазкур ҳолат узоқ муддат кузатилган жазирама ҳаво ўрнига салқин ҳаво қайтишига сабаб бўлади. 29 июлдан жануб вилоятлардан ташқари бошқа вилоятларда аҳоли кунлар анчагина салқинлаганини ўз танасида ҳис қилади.

Юқоридаги картада 26 июль куни Уралда нам ҳаво оқимларидан ҳудудларда бир суткада 10-13 мм гача ёғин ёғгани кўрсатилган. Демак, бизнинг минтақадаги тоғлар ва шимолда ҳам бу оқимдан 3-6 мм га яқин ёғин ёғишини прогноз қилиш мумкин. Бу сел-сув тошқин келтириб чиқармайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбeкистон бўйича 25-29 июлга об-ҳаво прогнозида ҳаво пасайиши маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг