Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яқин кунларда қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Яқин кунларда қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати янги ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 13-18°ни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда 19-21° гача бўлади.

Эртага республика шимолига нам булутли массивлар кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва кечга томон Хоразм вилояти бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7° илиқни, кундуз куни 16-21° ни ташкил етади, жанубда ва чўл ҳудудларида 23-25° гача бўлади.

Чоршанба куни мамлакатимизнинг барча ҳудудлари нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича ёмғир ёғади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади. Кундузги ҳарорат 12-17° гача пасайиши кутилмоқда.

Пайшанба ва жума кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 5-10° ни, кундуз кунлари 12-17° ни ташкил этади.

31-октабр 2-ноябрда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг