Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил» ва «ақлли» фотоэлектрик тизим — Ўзбекистондаги ҳар бир хонадон ва ташкилот учун асосий энергия манбаидир

«Яшил» ва «ақлли» фотоэлектрик тизим — Ўзбекистондаги ҳар бир хонадон ва ташкилот учун асосий энергия манбаидир

2022 йил 10 июн куни бўлиб ўтган QTEM бўйича видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев QTEMъдан фойдаланаётган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими ҳақида маълум қилган эди. Унга кўра қуёш қурилмаларини ўрнатиш учун қувватига қараб 15 миллион сўмгача компенсация тўланади ёки қурилмани уч йиллик фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти яратилади. 2022 йил охиригача 2107 та болалар боғчаси, 1000 та мактаб, 1071 та оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар, 1000 та янги тиббиёт пунктлари, 200 та қариялар уйи ва бошқа тиббиёт муассасаларига қуёш батареяларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Республикада қабул қилинаётган чора-тадбирларга мувофиқ Huawei кам углеродли ривожланишни жадаллаштириш ва Ўзбекистон аҳолиси учун янада интелектуал, экологик ва яхши ҳаётни таъминлаш учун тоза, қайта тикланувчи энергия манбаларини таъминлаш мақсадида инновацияларни жорий этиш ва маҳаллий ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилишни давом эттирмоқда.

Жорий йилда компания томонидан ишлаб чиқариш, тижорат ва саноат секторида фойдаланиш учун мўлжалланган йирик электр станциялари ва хўжаликда фойдаланилувчи қуёш электростанциялар бозори учун фотоволтаниклар ва энергия сақлаш технологияларини ўзида бирлаштирган электр станциялари учун янги FusionSolar Smart PV интелектуал фотоэлектрик ечимни ишга туширди. Тақдим этилган ечимлар ҳар бир уй ва ташкилот учун асосий энергия манбаи сифатида қуёш электр станцияларининг яшил ақлли ечимларига ўтишни тезлаштириш имконини беради.

I. FusionSolar Smart PV 6.0+ ечими: Самарадорликни ошириш учун ҳар қандай жойда фойдаланиш имконияти

Huawei турли саноат сценарийларидаги талабларга жавоб берган ҳолда ўзининг Smart String Inverter’дан фойдаланиладиган Smart PV ечимини ривожлантиришда давом этмоқда. Компания рақамли технологиялар ва қувватли электроника технологияларини интеграциялаш, шунингдек фотоэлектр саноатининг рақамли ва ақлли ривожланишига кўмаклашиш ҳисобига экологик тоза қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича саъй-ҳаракатлари учун бутун дунёда мижозлар томонидан кенг эътироф этилган.

Huawei компанияси томонидан ишлаб чиқилган ақлли симли ечимлар фотоэлектр саноатида муҳим танловга айланди. Ўзининг етакчи мавқеига таяниб, FusionSolar 6.0+ юқори энергия ишлаб чиқариш, ақлли фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишни (О&М) таклиф қилишда давом этмоқда, шу билан бирга хавфсизлик, ишончлилик ва тармоқни шакллантириш соҳасида катта ютуқларга эришмоқда ва бу билан мижозларнинг сарфлаган сармояларини самарали қопламоқда.

II. Smart String ESS энергияни сақлаш бўйича ечим: Электр энергияси нархининг оптимал даражаси учун FusionSolar

Энергияни ғамлаш умумий соф энергия ишлаб чиқариш циклида электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда муҳим рол ўйнайди. Энергияни ғамлаш ечими (ESS) бир вақтнинг ўзида қувват заҳираси, регулятор ва тармоқ стабилизатори бўлиб хизмат қилади ва юқори кучланишларни ушлаб қолиш ҳамда частоталарни тартибга солиш учун қимматли ресурсларни таъминлайди. ESS учун бозор стандартлари тобора кучайиб бориши кутилмоқда.

Анъанавий энергия сақлаш ечимлари катакчаларнинг номувофиқлиги туфайли чекланган сиғимга эгалиги, хизмат қилиш муддатининг қисқалиги, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш қийинлиги ва хавфсизлик борасида юқори хатарга эгалиги билан ажралиб туради ва бу омиллар ESS’дан кенг фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда. ESS соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва ишланмалар ишлаб чиқиш бўйича 10 йилдан ортиқ тажрибага эга Huawei компанияси литийли батареялардаги чекловларини бартараф этиш учун рақамли технология, қувват электроникаси ва энергияни сақлаш технологиясини ноёб ақлли симли тузилмага бирлаштирмоқда. Huawei Smart String ESS юқори кучланишларни ушлаб қолиш ва частоталарни тартибга солиш учун жуда мос ечим бўлиб, у юқори фойда олиш салоҳиятига эга, мослашувчан ва тежамкордир.

Турли бизнес моделларига мувофиқ, Huawei Smart String ESS мослашувчан тарзда жойлаштирилиши ва мижозлар учун қиймат яратиши мумкин. Ушбу энергия сақлаш ечими Smart Rack Controller ёрдамида батарея зарядсизланишини оптималлаштирилган бошқарувини таъминлайди, бу эса частоталарни тартибга солиш учун жуда муҳим бўлган узоқ ва доимий чиқувчи қувватни таъминлайди. Шу билан бирга, Huawei’нинг автоматик SOC калибровкаси ва фойдаланишга қулайлиги ESS учун частотани тартибга солиш сценарийларидаги юқори SOC баланси частотаси ва компонентларнинг носозликлари каби тармоқ муаммоларини ҳал қилади, бу эса мижозлар учун фойдаланиш харажатларини камайтиради. Максимал юкланишни камайтириш учун Pack Optimizer ва Smart Rack Controller ҳаёт цикли давомида қувват ишлаб чиқаришни 15% га оширади ва мижозларга юқори даромад келтиради.

III. Тижорат ва саноат Smart PV 2.0 ечими: Барқарор бизнес учун FusionSolar

Корхоналарнинг энергия харажатлари ва углерод чиқиндиларини камайтириш учун ортиб бораётган талабини ҳисобга олган ҳолда, Huawei мутлоқ янги уч фазали инвертор (SUN2000-50KTL-M3), 100 кВт қувватни созлаш тизимига (PCS) ва ақлли PV оптималлаштирувчисига (MERC-1100W/1300W-P) уланиши мумкин бўлган Smart String ESS (LUNA2000-200KWH -2H0) ни ўз ичига олган 1+3 C&I Smart PV Solution 2.0 ечимини ишлаб чиқди. C&I Smart PV ечимининг янги авлоди турли саноат тармоқлари учун оптималлаштирилган энергия харажатлари, фаол хавфсизлик ва имкониятларни кенгайтириш учун ақлли фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш имкониятларига эга кам углеродли даврни бошлаб беради.

Корхоналарнинг электр энергияси истеъмоли одатда кундузи энг юқори даражага етади ва истеъмол эгри чизиғи ПВ эгри чизиғига нисбатан мос келади. Фотоэлектр энергияни ўз истеъмоли учун ишлатиш ва қолган қувватни имтиёзли тарифларда тармоққа сотиш орқали электр энергияси харажатларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. ESS ўрнатиш энергия истеъмолини 80% дан кўпроққа оширади ва энг юқори нархлардан фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мумкин бўлади. Буларнинг барчаси мижозларга яшил ривожланиш учун рақобатбардошликни оширадиган паст углеродли муҳитни яратишга ёрдам беради.

IV. Уйлар учун ақлли фото’лектр 3.0 ечими: янада яхшироқ ҳаёт учун FusionSolar

Бу йил Huawei янгиланган «1+3+Х» дизайнини тақдим этди. Модул контроллери, ESS, электромобил учун зарядловчи қурилма ва бошқарув тизимини ўзида бирлаштирган ақлли энергия контроллери ҳисобига интеграциялашган ечим ақлли энергия истеъмоли экотизимини таъминлайди. Бу аввалги авлодга нисбатан фотоэлектрик тизимлардан истеъмол қилишни 70% дан 90% гача оширади, бу эса электр энергия харажатларини камайтириш, фаол хавфсизликни таъминлаш ва ақлли ёрдамчи вазифасини бажариш билан уйларда экологик соф энергиядан кенг қамровли фойдаланиш имконини яратади.

PV ва ESS комбинацияси электр узилишлари вақтида захира қувватни кафолатлайди, хавфсизлик тизими, ёритиш тизими ва маиший техникалар каби муҳим жиҳозларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди ва бу билан фойдаланувчиларни уйда электр таъминотининг ўчиб қолиши муаммосидан халос қилади.

Huawei кам углеродли муҳит ва янада экологик тоза ва яхшироқ келажак қуриш учун бутун дунё бўйлаб ўзининг буюртмачилари ва бизнес шериклари билан ҳамкорликда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ), қувват электроникаси ва энергияни сақлашни яхлит тизимда бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Компания Ўзбекистонда 23 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келади ва шу кунга қадар Huawei рақамли энергетика ечимлари йирик ва корпоратив қуёш электр станцияларини ишга тушириш бўйича қатор лойиҳаларда қўлланилган. Яқинда бўлиб ўтган ШҲТ Иқтисодий форуми доирасида Huawei «INNO» технопарки ҳудудида бўлиб ўтган ШҲТ саноат инновациялари ярмаркасида рақамли ечимларни тақдим этди, шунингдек, «ШҲТ ҳудудида яшил иқтисодиётни ривожлантириш» панел сессиясида «Рақамли энергия – бу Яшил ривожланиш драйвери» маърузаси билан иштирок этди.

Қўшимча маълумот олиш учун: https://solar.huawei.com

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг