Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида 16 туп дарахтлар таг томири билан кесиб ташлангани аниқланди

Тошкент шаҳрида 16 туп дарахтлар таг томири билан кесиб ташлангани аниқланди

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 10 дан ортиқ дарахт таг томири билан кесиб ташланган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Ўрганишлар давомида қурилиш ташкилоти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.

 

Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг