Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йил бошидан буён фуқаролардан 56 мингдан ортиқ «совуқ қурол» олиб қўйилган – ИИВ

Йил бошидан буён фуқаролардан 56 мингдан ортиқ «совуқ қурол» олиб қўйилган – ИИВ

Кеча, 15 декабрь куни АОКАда Жамоат тартибини сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, тизимни ахборотлаштириш масалалари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 10 ойи мобайнида кўча ва жамоат жойларида ҳаёт ва соғлиқ учун хафли бўлган буюмларни олиб юрган жами 56315 нафар шахслар аниқланиб, улардан жами 56406 дона ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмлар тортиб олингани маълум қилинди.

Қайд этилишича, кўча ва жамоатчилик жойларида «совуқ қурол» билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмларни олиб юрган жами 56315 нафар шахслар аниқланиб, улардан жами 56406 дона (45824 дона пичоқ, 800 дона бита, 1122 дона кастет, сурукен ва кестенилар ҳамда 8860 дона бошқа) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмлар тортиб олинган.

Шу жумладан, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмларни олиб юрган 816 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, улардан (жами 823 та совуқ қурол) 456 дона пичоқ, 21 дона бита, 204 дона кастет, сурикен ва кистенилар ҳамда 142 дона бошқа ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмлар олиб қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг