Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йил бошидан буён Қашқадарёга бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди – Азимов

Йил бошидан буён Қашқадарёга бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди – Азимов

Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисоботи тингланмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.

2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими, шунингдек, вилоятнинг туристик салоҳияти борасида ҳам тўхталиб ўтди.

«Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф буюрган. «Саҳродан-музликкача» туризм магистралини яратиш режалаштирилган», – дейди Азимов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг