Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йирик шамол электр станцияси учун Хитойдан ускуналар келтирилмоқда (фото)

Йирик шамол электр станцияси учун Хитойдан ускуналар келтирилмоқда (фото)

Навоий вилоятида қурилаётган шамол электр станцияси учун Хитойдан турбина ва генераторлар олиб келинмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.

«Масдар» ва Хитойнинг «Goldwind» компаниялари ўртасида Навоий вилоятининг Томди туманида қурилаётган шамол электр станцияси учун 111 та турбинани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Шунга кўра, Хитойнинг Ланжоу шаҳридан Ўзбекистонда қурилаётган шамол электр станцияси учун шамол генератор ва турбиналари махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.

Мазкур электр станция жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлади.

Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 22 декабрдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг