Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёдгорликларни таҳқирлаш Қозоғистонда ҳам кузатилмоқда: Абай ҳайкалига ҳурматсизлик қилган шахс қандай жазоланди? (видео)

Ёдгорликларни таҳқирлаш Қозоғистонда ҳам кузатилмоқда: Абай ҳайкалига ҳурматсизлик қилган шахс қандай жазоланди? (видео)

Фото: «Zakon.kz»

Қозоғистонда Абай ҳайкалига тухум ва туалет қоғози улоқтирган павлодарлик шахс қўлга олингани ҳақида «Zakon.kz» хабар берди.

Павлодар вилоят суди маълумотига кўра, 20 ёшли шахс айбига иқрор, қилган ишидан пушаймон.

Мазкур шахс илгари ҳам маъмурий жавобгарликка тортилгани (шаҳарлар ва аҳоли масканлари ҳудудларида ободончилик қоидаларини бузиб, ифлослантирган, жамоат жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилган, бировларни ҳақорат қилган, тинчлигини бузган ва ҳ.о)ни назарда тутган суд унга етти суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Суд қайд этишича, мазкур шахс, шунингдек, 2018 йил ноябрида, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмай туриб, ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетгани учун ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд қарори қонуний кучга кирган эмас.

Қуйидаги видеога кўра, қилмишидан пушаймон тартиббузар айбини ҳайкални ювиш билан «ювмоқчи».

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Мой Павлодар (@mypavlodar)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг