Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш болалар орасида коронавирус кескин авж олгани ростми? Вазирлик баёноти

Ёш болалар орасида коронавирус кескин авж олгани ростми? Вазирлик баёноти

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда «ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб боряпти» мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, «бу маълумотлар ҳақиқатга зид».

Болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган эди. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган эди.

Ҳозир ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган, дейилади вазирлик хабарида.

Агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг