Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар амалдаги 11 тадан 25 тага кўпайтирилади

«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар амалдаги 11 тадан 25 тага кўпайтирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам «Ёшлар дафтари»да кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш имконияти яратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Хусусан, унда назарда тутилган имтиёзлар амалдаги 11 тадан 25 тага кўпайтирилади.

Ушбу дафтарга киритилган фарзандларимизга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади.

Шунингдек, ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланади.

Уларга ушбу йўналишлар бўйича маҳаллий олимпиадаларда қатнашиш харажатлари учун 1 миллион 200 минг сўмдан, нуфузли халқаро олимпиадалар учун 12 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун йилда бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуролларини сотиб олиш харажатини давлат ўз зиммасига олади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг