Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшлар туризм ассоциацияси ташкил этилади

Ёшлар туризм ассоциацияси ташкил этилади

Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети талабалари Ёшлар туризм ассоциациясини ташкил этиш ташаббуси билан чиқишди. Бугун университет биносида ушбу ташаббус тақдимоти ўтказилди.

Ассоциация ёшлар ўртасида туризмни тарғиб қилиш, қизиқарли йўналишлар билан таништириш ва ҳамёнбоп хизмат турларини таклиф этиш билан машғул бўлади.

Ассоциациянинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжуд бўлади ва диққатга сазовор жойлар билан таништириб борилади.

Эътиборли томони, ташаббускор ёшлар юртимизнинг туристик потенциалини халқаро майдонда тарғиб этиб боришни мақсад қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг