Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ётоқхонадан эр-хотиннинг жасади топилди

Ётоқхонадан эр-хотиннинг жасади топилди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги хонадонда эр-хотиннинг жасади топилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, туманнинг «Чорбоғ» МФЙ Юксалиш кўчасидаги уйда яшаган 1977 йилда туғилган Ш.Э. ва 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи К.Э. яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Учкўприк тумани ИИБ навбатчилик қисмига 21 декабрь куни соат 08:30 ларда хабар келиб тушган.

Кўздан кечириш давомида яшаш хонадонининг ёнма-ён жойлашган ётоқхонаси ва ювиниш хонасига қўлбола усулда ясалган, темирдан ишланган печка ўрнатилгани, печка шланг орқали пропан газ балонига уланиб, иситиш учун мослангани, ҳодиса содир бўлган куни хонадонда газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази ажралиб чиққани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг