Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёзги Осиё ўйинлари ғолибларига қанча мукофот берилиши эълон қилинди

Ёзги Осиё ўйинлари ғолибларига қанча мукофот берилиши эълон қилинди

«2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–234-сон, 05.05.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, мазкур Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди.

Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг тренерлари қуйидагича рағбатлантирилади:

Ғолиб ва совриндорлар:

  • олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

Бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

  • олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофотлари.

Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Ғолиб ва совриндорлар:

  • олтин медаль учун – БҲМнинг 300 баравари;
  • кумуш медаль учун – БҲМнинг 200 баравари;
  • бронза медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медаль учун – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
  • кумуш медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
  • бронза медаль учун – БҲМнинг 50 баравари миқдорида.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг