Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда 5 ёшли қиз ҳодиса қурбони бўлди

Наманганда 5 ёшли қиз ҳодиса қурбони бўлди

«Нексия 2» ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши вояга етмаган пиёданинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 18:30 ларда, Мингбулоқ тумани «Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор» йўлининг 4 км.да, Кичик Жомашуй маҳалласи ички йўлида, «Нексия-2» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг