Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Юқувчанлик даражаси юқори» янги штамм тарқалишни бошлади — ЖССТ

«Юқувчанлик даражаси юқори» янги штамм тарқалишни бошлади — ЖССТ

Дунё бўйлаб коронавируснинг янги штамми — Omicron XBB.1.5 тарқалмоқда. АҚШда бир неча ҳафта ичида доминантга айланган бу штамм пандемиянинг янги тўлқинларига сабабчи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Politico нашри ЖССТ вакили Мария Ван Керховега асосланиб ёзишича, «юқувчанлик даражаси юқори» ушбу штамм 29 мамлакатда аниқланган.

«Биз унинг ўсишдаги устунлигидан ташвишдамиз, айниқса, Европанинг айрим мамлакатлари ва АҚШнинг шимоли-шарқий ҳудудларида тез тарқалмоқда —  Omicron XBB.1.5 бошқа штаммлар ўрнини тез ишғол қилди», — деди ЖССТ вакили ўз баёнотида.

Omicron XBB.1.5 ҳозирча 29 мамлакатда мавжудлиги факт, бироқ Ван Керхове таъкидлашича, штамм етиб борган мамлакатлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкин. ЖССТ янги штамм қанчалик оғир кечишини ўрганяпти. Хулосалар яқин кунларда эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг