Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизнинг яна 4 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди

Юртимизнинг яна 4 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди

2020 йил 4 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 612 (+191) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 33 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 246, Тошкент вилоятида 64, Жиззах вилоятида 27, Сирдарё вилоятида 24, Наманган вилоятида 18, Самарқанд вилоятида 17, Андижон вилоятида 15, Қорақалпоғистон Республикасида 8, Қашқадарё вилоятида 8 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа юртимизда 55 281 (+427) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 851 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг