Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиота ҳокимининг ўринбосари ишдан олинди

Зангиота ҳокимининг ўринбосари ишдан олинди

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳокими ўринбосари Хайрулла Хўжамқулов ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота тумани «Назарбек» қўрғонидаги кўприк қурилишининг нима сабабдан тўхтаб қолгани, ушбу объект буюртмачиси – Автомобил йўллари давлат қўмитаси ҳамда ушбу объект қурувчиси – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ кўприк-қурилиш трести мутасаддилари келтирилган важлар асосли эканлиги бўйича томонлар иштирокида, жойида муҳокама ўтказган.

«Масала ҳал бўлмагани учун мен ўз лавозимимдан кетдим», — дейди Хайрулла Хўжамқулов ҳокимлик матбуот хизмати тарқатган лавҳада.

«Мен бу масала юзасидан туман ҳокимига ҳам чора кўраман», — қайд этиб ўтди Зоир Мирзаев.

Аввалроқ тумандаги ушбу ер ости йўли қурилишининг тўхтаб қолиши жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг