Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский бош прокурор ва хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан олди

Зеленский бош прокурор ва хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан олди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат бош прокурори Ирина Венедиктова ҳамда хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановни лавозимдан четлатиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.

Зеленский ўз телеграм-каналида мазкур қарор сабабини изоҳлади.

«Бугунги кунда прокуратура идоралари, судгача тергов органлари ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг давлатга хиёнати ва коллаборационистик фаолияти бўйича 651 та жиноят иши рўйхатга олинган. Хусусан, Украина Хавфсизлик хизмати ва прокуратура идораларининг 60 нафардан зиёд ходими ишғол этилган ҳудудларда қолиб, бизнинг давлатимизга қарши ишламоқда», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг