Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский G20 давлатлари етакчиларига муҳим мурожаат билан чиқди

Зеленский G20 давлатлари етакчиларига муҳим мурожаат билан чиқди

Бугун 15 ноябрь куни Индонезиянинг Бали оролида G20 давлат раҳбарларининг озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига бағишланган икки кунлик саммитининг биринчи сессияси бошланди.

Украина президенти Владимир Зеленский Балида бошланган G20 саммити иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

«Биз Россияга нафас ростлаб, ўз кучларини тиклаб олишга қўйиб бера олмаймиз… Аминманки, Россиянинг бузғунчи урушини тўхтатиш керак ва бунга фурсат етиб келди. Бу минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Ядровий шантажни ҳеч қандай оқлаб бўлмайди», – деган Украина етакчиси.

Шунингдек, Зеленский  Россияга маҳбусларни «ҳамма ҳаммасига» формуласи бўйича алмашишни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг