Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский Россия билан музокара қилишдан бош тортди

Зеленский Россия билан музокара қилишдан бош тортди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокараларга тайёр эмаслигини айтди. Бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Сиёсатчи эндиликда «ултиматум қўядиганлар» билан мулоқот қилишни хоҳламайди.

Шу билан бирга, Зеленский Россия «катта аҳолига эга қўшни» эканлигини, шунинг учун Украина бу мамлакат билан тотувликда яшаши ва алоқалар ўрнатиши кераклигини таъкидлаган.

«Фақат бугун учун эмас. Мен уларда конструктив бўлиш истагини кўрмаяпман. Бу менинг принципим, ултиматум қўйганлар билан гаплашмайман», дейди Зеленский.

Зеленский Донбассдаги можарони тартибга солиш бўйича Минск келишувларини шунчаки «бўш қоғоз» деб атади.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Москва билан келишув Россия ҳарбийлари Украина ҳудудини тарк этганидан кейин амалга ошиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг