Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский: Россия Украинага 4700 дан ортиқ ракета учирди

Зеленский: Россия Украинага 4700 дан ортиқ ракета учирди

270 кундан бери давом этаётган урушда Россия армияси Украинага 4700 дан ортиқ ракета учирди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

«Юзлаб шаҳарларимиз шунчаки ёқиб юборилди. Минглаб одамлар ҳалок бўлди. Юз минглаб одамлар Россияга мажбуран депортация қилинди. Миллионлаб одамлар урушдан қочиш учун Украинани ташлаб кетишди. Биз буни тўхтатишимиз керак. Биз Россия агрессиясини тўхтатишимиз лозим», деган у.

Зеленскийнинг қайд этишича, юзлаб ракеталар турар-жой бинолари, корхоналар, электр станцияларига келиб тушмоқда.

«20 миллиондан ортиқ одам электр энергиясидан маҳрум бўлди. Энергетика секторига ракета ҳужуми туфайли иккита АЭСимиздаги реакторлар ҳам ёпилди», — деди Зеленский.

Президент ўз нутқида Украина расмийлари томонидан урушни тугатиш учун таклиф қилинган «тинчлик формуласи»ни ҳам эслатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг