Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский: «Тирик қолишни истасангиз қочинг...»

Зеленский: «Тирик қолишни истасангиз қочинг...»

Украина президенти Владимир Зеленский 29 август, душанба куни йўллаган видеомурожаатида россиялик аскарларга мурожаат қилди.

«Aгар омон қолишни истаса, Россия армияси қочиши керак», деди Украина раҳбари.

«Уйингизга боринг, — деди президент, — агар ватанингизга қайтишга қўрқсангиз, таслим бўлинг».

«Украина ўз ерларини қайтармоқда ва қайтаради - Харков вилояти, Луганск вилояти, Донецк вилояти, Запорожье, Херсон, Қрим ва, албатта, бизнинг Қора ва Aзов денгизларининг Серпантиндан Керч бўғозигача бўлган бутун сув зонаси. Бу бизники. Жамиятимиз буни тушунганидек, мен ҳам босқинчилар буни тушунишларини истайман.

Украина тупроғида уларга жой бўлмайди», — деди Зеленский.

Аввалроқ  Зеленский жанговар ҳаракатлар бошланганида, улар тўхташи учун, истеъфога чиқишга тайёр бўлганини айтганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг