Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский: Уруш бошланганида Украина ғарбига ёки бошқа мамлакатга кетишни маслаҳат беришган

Зеленский: Уруш бошланганида Украина ғарбига ёки бошқа мамлакатга кетишни маслаҳат беришган

Фото: AP

Украина президенти Владимир Зеленский жанговар ҳаракатлар бошланганида, улар тўхташи учун, истеъфога чиқишга тайёр бўлганини айтди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, айрим европалик сиёсатчилар (уруш бошланганида) унга Киевдан Украина ғарбига ёки бошқа мамлакатга кетишни маслаҳат беришган. Бу Киев «ҳукуматни жангсиз топширишини» англатарди, деди Зеленский.

«Ҳукуматда ўрнимни сақлаб қолишга уринаётганим йўқ. Агар муаммо менда бўлса, кетаман. Агар менинг кетишим қон тўкилишларини тўхтатса, бутунлай кетаман. Ҳозироқ, бунга тайёрман», — деди Зеленский The Washington Post билан суҳбатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг