Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зокиржон Алматов ҳамда Ёдгор Саъдиев ҳаёт йўли ва тажрибаларини ўртоқлашди

Зокиржон Алматов ҳамда Ёдгор Саъдиев ҳаёт йўли ва тажрибаларини ўртоқлашди

Фото: Институт матбуот хизмати

Жаҳонга юз тутган, жаҳон тан олган мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилган, ҳозирда ҳам бир сафда туриб хизмат қилаётган миллатимиз фидойилари, замонамиз қаҳрамонлари билан ёшларимизни танитиш, уларнинг ҳаёт йўли ва тажрибаларини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш ҳар бир ёш қалбида ватан туйғусини уйғотиши табиий. Бу эса улар дилида масъулият ҳисси ва мажбурият бурчини жо бўлишига боис бўлади.

Худди шундай мақсадда учрашувлар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 27 декабрь куни куни Муҳаммад Ал-Хоразмий ижод мактабида ёшлар билан учрашувларидаги нутқларидан илҳомланган ҳолда, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов билан маърифий учрашув ташкил этилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, институт профессор-ўқитувчилари жамоаси ҳамда зал билан лиқ тўла талаба ва профессор ўқитувчилар иштирок этишди.

Фото: Институт матбуот хизмати

Тадбирни институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рузимурот Чориев кириш сўзи билан очди. Улар бугун мамлакатни тараққий эттириш йўлида бошлаган ислоҳотларни давом эттиришда ўсиб келаётган ёш авлодда юрт қисматига дахлдорлик туйғуларини шакллантириш муҳим масала экани, миллат ва Ватан равнақи йўлида фидойилик билан меҳнат қилган замонамиз қаҳрамонлари билан ёшлар ўртасидаги бу каби учрашувлар ўсиб келаётган авлоднинг қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини янада юксакларга кўтаришини айтиб ўтди.

Фото: Институт матбуот хизмати

Тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам сўзга чиқиб ўз ҳаёти давомида эришган ютуқлари ва ёшларга ўрнак бўлувчи тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, ёшларни илм сирларини эгаллашга, ўз оиласи, Ватанини севувчи, юртига ва халқига Ватанпарвар бўлишга чақирди. Ёшларга маслаҳат ва даъват руҳидаги билдирилган фикрлар барчанинг диққатини тортди.

Тадбир якунида институт талабалари томонидан тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик рамзи сифатида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Раҳимбой Жуманиёзов,
Институт матбуот хизмати раҳбари

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг