Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Москвада ШҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашади

Абдулазиз Комилов Москвада ШҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашади

Фото:«Xabar.uz»

2020 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашадилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида қатор икки томонлама учрашувларни ўтказишни режалаштирмоқда, дейилади маълумотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг