Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёл раҳбар бор жойда адолат бўлади — Президент

Аёл раҳбар бор жойда адолат бўлади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида ўтказилаётган фаоллар йиғилишида кадрлар масаласига тўхталиб ўтди.

— Энг катта муаммо — кадрлар масаласи. Агар раҳбар одам халққа сал бўлса ҳам қайишиб турса, халқ томонида бўлса, кўп ишлар қила оламиз. Томошабин бўлиб ўтирса, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Биз учун четдан биров келиб ишлаб бермайди.

Бухоронинг ҳозирги кўрсаткичлари буюк Бухорои шариф номига муносиб эмас. Менга турли ҳисоботлар берилди, аммо кўрсатилаётган «фоизлар» бизга манфаат олиб келадиган фоизлар эмас. Вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришда яна ўша қишлоқ хўжалигининг ўрни 50 фоиздан кўп. Хизмат йўқ, инвестиция йўқ.

Шахсан ўзим раҳбар кадрлар орасида аёллар ўрни кўп бўлиши тарафдориман. Аёл раҳбар бор жойда адолат бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг