Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Сирдарёда тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди

Бош вазир Сирдарёда тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди

Бош вазир Абдулла Арипов бугун, 11 октябрь куни амалий ташриф билан Сирдарё вилоятига борган. Бу ҳақда Хabar.uz сайти манбаси хабар бермоқда.

Ташриф аввалида Ховос туманида бир гуруҳ сирдарёлик тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан учрашган.

Учрашувда бош вазир тижорат банкларидан кредит маблағларини олиш, электр энергия таъминоти, маҳсулотлар экспорти ва импортида юзага келаётган айрим муаммолар бўйича мурожаатларни тинглаган. Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилган.

Қолган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига топшириқлар берилган. Тадбиркорларга масала ечими бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилган.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 19 февралда Сирдарё вилоятига ташриф буюрган ва воҳани янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор топшириқлар берган эди. Ҳукумат раҳбари вилоятга ташрифи давомида мазкур топшириқларнинг ижроси билан ҳам танишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг