Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу ниҳоятда муҳим — Содиқ Сафоев Эроннинг ШҲТга қўшилиши ҳақида

Бу ниҳоятда муҳим — Содиқ Сафоев Эроннинг ШҲТга қўшилиши ҳақида

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг айтишича, ШҲТ бу — минтақавий ривожланиш ташкилоти. Минтақадаги энг йирик давлатларнинг бу ташкилотга кириши кўзда тутилган дастурнинг амалга ошишида ижобий рол ўйнаши мумкин.

«Эрон — муҳим ва йирик давлат. У Марказий Осиёни Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Кавказ, Европа билан боғловчи чорраҳада жойлашган. Бу эса унинг жўғрофий жойлашуви қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Энг асосийси — Эрон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти биз учун жуда муҳим. Чабаҳар денгиз портлари Марказий Осиёни жаҳон бозори билан боғлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Албатта, Эрон билан ҳамкорлик қилиш ШҲТ учун жуда муҳим», — деди Содиқ Сафоев.

Шунингдек, Содиқ Сафоев ШҲТнинг мақсади янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш эканини таъкидлади.

«ШҲТнинг асосий кучи — у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги. Бу ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.

ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», — дея қайд этди Сенат раиси ўринбосари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг