Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат идоралари энди янги тизимда баҳоланади

Давлат идоралари энди янги тизимда баҳоланади

Президентнинг «Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда «Сифатли давлат бошқаруви» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама келишувлар доирасида «Сифатли давлат бошқаруви» дастурини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

Фармойиш билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги дастурни амалга ошириш учун масъул органлар этиб белгиланди.

2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти махсус тизим асосида баҳоланади. Янги баҳолаш тизими вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар фаолияти самарадорлигини қамраб олади.

Ҳужжатга кўра, давлат идоралари фаолияти «Сифатли давлат бошқаруви» дастури асосида таҳлил қилинади. Бу орқали бошқарув тизимида натижадорлик, очиқлик ва самарадорликни ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, дастурда иштирок этадиган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхати алоҳида тасдиқланади.

Мукофот номинациялари ҳам Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг