Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕИ Ўзбекистондаги президент сайлови юзасидан баёнот берди

ЕИ Ўзбекистондаги президент сайлови юзасидан баёнот берди

Фото: Reuters

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайлови юзасидан расмий баёнот берди.

«Европа Иттифоқи овоз беришнинг тинч ўтгани, сайловчиларнинг юқори иштироки ва жиддий таранглик аломатлари кузатилмаганини олқишлайди. Биз халқаро сайловларни кузатиш бўйича тўлақонли Миссиянинг жойлаштирилишини маъқуллаймиз», – дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, ЕИ ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ва Европа парламенти делегацияси иштирокидаги ЕХҲТ/ДИИҲБ халқаро сайловларни кузатув миссиясининг дастлабки хулосалари ва хулосалари тўғрисидаги баёнотини эътиборга олади ва якуний ҳисобот ҳамда унинг тавсияларини кутади.

Расмий Брюсселга кўра, сайлов жараёнида айрим камчиликлар ҳам кузатилган.

Таъкидланишича, сайлов ўзбек сайловчиларига ҳукуматни ислоҳ қилиш борасидаги истак-ниятларни намоён этиш имконини берди. Айни чоқда, сайлов тўлиқ қонунийликка эришишга қаратилган экан, демократлаштириш жараёнини якунлаш учун тараққиётни давом эттириш талаб этилади.

«Европа Иттифоқи – Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва Марказий Осиёдаги ушбу муҳим ва қадрли ҳамкор билан муносабатларини мустаҳкамлаш тарафдори», – деб якунланади расмий баёнот.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг